Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия ва Россия ўртасидаги С-400 бўйича шартнома қиймати маълум қилинди
Туркияга С-400 "Триумф" зенит-ракета тизимларини етказиб бериш бўйича шартнома қиймати 2 млрд доллардан ортиқдир. Бу ҳақда "Ростех" давлат корпорацияси бош директори Сергей Чермезов ТАССга маълум қилди.
"С-400 бўйича Туркия билан шартнома қиймати 2 млрд доллардан ортиқни ташкил этди", - деган Чермезов. Аммо бошқа тафсилотларга тўхталмаган.
Аввалроқ РФ президентининг ҳарбий-техник ҳамкорлик масалалари бўйича ёрдамчиси Владимир Кожин ТАСС агентлигига берган интервьюсида Россия ва Туркия С-400 ЗРТни етказиб бериш бўйича шартомани имзолагани ва у ижро этишга тайёрланаётгани ҳақида сўз юритган эди.
Туркия мудофаа саноати котибияти бошлиқ ўринбосари Исмоил Демир С-400 тизимларини етказиб бериш 2 йил давомида бошланишини билдирган эди.
Мавзуга оид
09:32
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
17:32 / 19.06.2026
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
12:13 / 19.06.2026