Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистоннинг "Республика - Ата Журт" партияси раҳбарига нисбатан жиноий иш қўзғатилди
Қирғизистон Бош прокуратураси "Республика - Ата Журт" парламент фракцияси раҳбари Умурбек Бобоновга нисбатан жиноий қўзғатди. Бу ҳақда республика ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идорасига асосланган ҳолда ТАСС хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, у "Конституциявий тузумни ағдаришга ошкора чақириш" ва "Миллатлараро ҳамда динлараро душманлик кайфиятини ёйиш"да айбланмоқда.
Бош прокуратурага кўра, Бобонов жорий йил сентябрь ойидаги сайловолди ташвиқот жараёнларида шундай қонунбузарликларга йўл қўйган.
Бобонов 15 октябрь куни бўлиб ўтган президентлик сайловида номзод сифатида иштирок этди. У 33,5 фоиз овоз тўплаган ҳолда иккинчи ўринни эгаллади. Президентлик сайловининг биринчи турида Қирғизистон социал-демократик партияси номзоди Сооронбай Жээнбеков ғалаба қозонган эди.
Мавзуга оид
18:38 / 17.02.2026
Қирғизистонда Конституциявий суд навбатдаги президентлик сайлови санасига аниқлик киритди
19:46 / 16.02.2026
Садир Жапаров қандай қилиб ҳокимиятга келганди?
15:38 / 16.02.2026
«Дамингни ол, дўстим» – Жапаров Ташиев билан учрашганини айтди
14:14 / 16.02.2026