АТ-соҳасидагиларнинг фаолияти ва маошига доир 7 тренд
Robert Half компанияси 2018 йил учун ахборот технологиялар (АТ) бўйича вакансиялар бозорига доир тадқиқот натижаларини тақдим этди. Тадқиқотчилар Шимолий Америкадаги 8000 профессионал, шу жумладан ахборот технологиялари бўйича 2500 директорни сўроқ қилишди. IT News нашри ушбу ҳисоботдан келиб чиқиб, АТ-соҳасига доир меҳнат бозорининг 7 асосий тренди ҳақидаги маълумоти билан бўлишди.
1. АТ-мутахассислари кам ва улар катта маош сўрашади
Ҳисоботда маълум қилинишича, юқори малакали мутахассисларнинг етишмовчилиги - вақтинчалик муаммо эмас. Кадрлар етишмовчилиги узоқ истиқболли муаммога айланмоқда, деган хулосага келишмоқда тадқиқотчилар. Компаниялар ҳатто ҳақиқий истеъдодларни топган тақдирда ҳам, одатда уни ишга олиш имконига эга бўлишмайди. Сўроқ қилинган АТ-директорларнинг 44 фоизи яхши мутахассислар топилгани, бироқ номзодларнинг маошга доир талаблари қондира олинмаганини маълум қилишган.
2. Ишга жойлашиш жараёни жуда узоқ вақт олмоқда
Компаниялар энг яхши ходимларни ёллаш учун одатда ишга олишда риоя қилинадиган босқичларни тезлаштиришига тўғри келади. Сўровномаларнинг кўрсатишича, ҳаддан ташқари узоқ синовлар ва фикрлашлар давомида профессионалларнинг вакансияга бўлган қизиқиши сўнади. Номзодларнинг учдан икки қисми шу ҳақида маълум қилган.
3. Роботлаштириш бўйича мутахассисларга талаб ортади
Роботлар ҳозирча дастурчилар, молиячилар ва бошқа соҳа эгаларининг ўрнини тўлиқ боса олмаслиги аён. Бироқ автоматлаштирув бозор ландшафтини ўзгартираётганини инкор қилиб бўлмайди. Худди шу компаниянинг бошқа ҳисоботида молиявий директорларнинг 56 фоизи ундан бизнес ва самарадорлик кўрсаткичларининг сезиларли даражада оширишини кутади.
Иш берувчилар аввал бошданоқ автоматлаштириш технологиялари билан ишлай олувчи ходимларни ишга олишдан манфаатдор бўлиши табиий. 2018 йилда бундай профессионалларга бўлган талаб ошади.
4. Барча соҳаларда АТ-мутахассисларига бўлган талаб ошмоқда
Йирик саноат, молия, соғлиқни сақлаш, тиббий техника ишлаб чиқариш соҳалари шулар жумласидандир. 2018 йилда Шимолий Америкада турли дастурчилар, маълумотлар таҳлилчилари ва дастурий муҳандисларни ишга ёллаш бўйича бир қарашда софт яратишдан йироқ бўлган соҳаларнинг етакчилик қилиши кутилмоқда. Модернизация ва инновацияларга бўлган эҳтиёж завод, клиника ҳамда фабрикаларни истеъдодли дастурчиларни излаш ва ишга ёллашга мажбур қилади. Шу билан бирга, бундай мутахассисларнинг етишмовчилиги туфайли етарлича малакага эга бўлмаган кадрлар ишга жойлашади. Шундай экан, ўртача билимга эга АТ-кадрларнинг ишга жойлашиш имкони ошади. Бундай вазиятларда фақат иш берувчигина ютқазади. Бозор кўпроқ маош тўлашга мажбур қилади ва арзон ҳамда у қадар талабгор бўлмаган мутахассислар ҳам қимматбаҳо кадрга айлана бошлайди.
5. Soft skills барча учун мажбурий бўлади
Иш жараёнида муваффақиятли иштирокни таъминлайдиган ихтисослашмаган кўникмалар ёки Soft skills ҳар қандай позициялар учун мажбурий бўлиб бормоқда. Бундай вакансияларга номзодлар жамоа билан тўғри муносабат ўрнатиш, турли муаммоларни ҳал қилиш ва ўз ғояларини амалга оширишни билишлари шарт.
Ҳисоб-китоб технологиялари барча соҳаларда улкан аҳамият касб этмоқда, шунинг учун АТ-мутахассиси компаниянинг ҳар бир ходимига бирор нимани осонгина тушунтириб бера олиши керак. Бу иш берувчиларнинг кўпроқ тинглаш, танқидий фикрлаш ва юқори мулоқот кўникмасига эга номзодларни ишга олишдан манфаатдор эканини билдиради.
6. АТ-соҳасидагиларнинг бахт даражаси юқорилади
Ишдаги бахт, фаолиятидан мамнунлик рейтинги бўйича ахборот технологиялари соҳаси 6-ўринни эгаллайди, дейилади ҳисоботда. Стресс рейтинги ҳақида гап кетганда эса, АТ бу кўрсаткич бўйича энг охирги ўринни эгаллайди. АТ-соҳасидагиларнинг ўз позицияларидан мамнунликларига иш берувчиларнинг уларга таклиф қиладиган имтиёзлари ҳам катта ҳисса қўшади. Сўроқ қилинган компанияларнинг 19 фоизигина ўз ходимларига ҳеч қандай имтиёз тақдим этмаганлигини маълум қилган. Фақат 17 фоиз АТ-чиларнинг иш ҳақи тўғридан-тўғри фаолият муддатига, тажрибасига боғлиқ. 65 фоизи ишчининг индивидуал ютуқлари ва кўрсаткичларига асосланади.
7. Профессионалларни жалб қилиш "фишкалар"и
АТ-компаниялар орасида кадрларни нафақат юқори маош ва молиявий бонуслар билан, балки ишга доир стандарт таклифлар орасида бўлмаган қатор қўшимча "фишкалар" билан жалб қилиш тажрибаси янада машҳур бўлади. Компаниялар шу тариқа мослашувчан график, уйдан туриб ишлаш имкониятларини таклиф қилади. Баъзи таклифлар спорт секцияларига бепул қатнаш ёки бепул тушлик кабиларни ўз ичига олади. Бошқача айтганда, одатда иш берувчидан талаб қилинмайдиган барча қулайликлар. 2018 йилда бу иш излашнинг муҳим таркибий қисмига айланади.
Мавзуга оид
14:33 / 27.09.2024
Дам олиш кунлари учун об-ҳаво прогнози берилди
15:15 / 02.11.2023
Қуёш тизими геометрияси тадқиқот институти Ғазодаги уруш сабаб зилзилани прогноз қилишни тўхтатди
09:02 / 07.04.2023
ОТБ Ўзбекистонда 2023 ва 2024 йиллардаги иқтисодий ўсиш 5 фоиз бўлишини прогноз қилди
14:10 / 27.09.2022