ОАВ: Ливаннинг собиқ бош вазирига суиқасд тайёрланмоқда. Унинг отаси суиқасд қурбони бўлганди
Ливан собиқ бош вазири Саад ал-Ҳаририй ўзига нисбатан суиқасд уюштирилиши хавфи мавжудлиги ҳақида ғарб разведка ходимлари томонидан огоҳлантирилган, деб хабар беради Ашарқ ал-Авсат нашри.
Сауд оиласи вакиллари томонидан молиялаштириладиган маҳаллий нашр тарқатган хабарни Ливан марказий телеканалларидан бири, ал-Маядин мухбири мамлакат хавфсизлик хизмати раҳбари генерал Аббос Иброҳимнинг баёнотига таяниб рад этди.
Унда айтилишича, генерал ҳеч қандай ғарб томондаги ҳамкасбларидан маълумот қабул қилмаган ва яқин орада таҳдидли хабар ҳам аниқламаган.
Аммо 4 ноябрь куни бош вазир кутилмаганда истеъфога чиқиши ҳақида баёнотни ўқиб эшиттирди.
Энди мамлакатнинг собиқ бош вазири, Сааднинг отаси Рафиқ ал-Ҳаририйга қарши уюштирилган суиқасддан бироз аввалги булутлар Ливанга яна қайтиб келгани айтилмоқда. Саад ўз баёнотида Эрон қўллаб келаётган Ҳизбуллоҳ гуруҳининг фаолиятини қоралаб, Ливан ва бошқа араб давлатларининг ички ҳаётини издан чиқараётганин айтган.
Ҳаририй Саудияга ташриф буюриб, кейин қайтиб келмади. Унинг нутқи араб телеканаллари орқали трансляция қилинди.
Мавзуга оид
10:45 / 09.11.2024
Ливан: Исроилнинг UNIFIL ва Ливан армияси ҳарбийларига ҳужумлари уруш жиноятлари ҳисобланади
15:10 / 05.11.2024
Ливан ССВ: Исроил ҳужумларида бир суткада 70 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
22:37 / 27.10.2024
Боливия собиқ президенти Эво Моралесга суиқасд уюштирилди
11:28 / 26.10.2024