Зарафшон дарёси устидаги янги кўприк ишга тушди
Халқаро аҳамиятдаги М39 “Алмати–Бишкек–Тошкент–Термиз” автомобиль йўлидаги Зарафшон дарёси устидан ўтган янги кўприк фойдаланишга топширилди, деб хабар беради автомобиль йўллари давлат қўмитаси.
М-39 “Алмати–Бишкек–Тошкент–Термиз" автомобиль йўлининг 1079-километрида жойлашган, Зарафшон дарёсидан ўтган эски кўприк 1963 йилда қурилган бўлиб, икки полосали ҳамда 6,8 метрли қатнов қисмидан иборат, автомобиль қатновини таъминлаб бериш имконига эга эмасди — унинг ҳар бири 22,16 метрдан иборат 30 дона оралиқ қурилмалари (балкалари) шикастланган ҳолатда эди.
Мазкур кўприкни қайта қуриш ишлари 2017 йил январда бошланган ҳамда автомобиль йўллари давлат қўмитаси тизимидаги “Самарқандкўприк” корхонасига топширилган бўлиб, лойиҳа ишлари “Йўл-лойиҳа бюроси” МЧЖ томонидан амалга оширилган.
Бугунги кунда мазкур қурилиш объектида аввалги — узунлиги 134 метр, кенглиги 6,5 метрли кўприк ўрнига 160 метр узунликдаги ва қатнов қисми 10 метрдан иборат бўлган янги кўприк қуриб битказилди. Янги кўприкда ҳар бирининг узунлиги 22,16 метрдан иборат 36 та балка ўрнатилиб, унинг қирғоқ билан туташган кириш ва чиқиш қисмларида узунлиги 12 метр бўлган монолит плиталар барпо этилди, дейилади қўмитанинг матбуот хизмати тарқатган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, ушбу кўприкнинг қурилиши чўзилаётгани, ҳаракат чеклангани боис йўл-транспорт ҳодисалари рўй бериб, йўлнинг қатнов қисмининг кўприкка яқин участкаларида улкан тирбандлик ҳосил бўлаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Мавзуга оид
13:49 / 14.11.2024
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
21:44 / 01.11.2024