Ўзбекистон | 12:40 / 09.11.2017
4637
1 дақиқада ўқилади

Абдулазиз Комилов ШҲТ бош котиби билан учрашди

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги

2017 йилнинг 8 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов мамлакатга ташриф буюрган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Рашид Алимов билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берган.
 
ШҲТ бош котиби 2017 йил 10-11 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида БМТ шафелигида бўлиб ўтадиган «Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик» мавзуидаги халқаро конференцияда иштирок этади.

Суҳбат давомида халқаро форум кун тартиби ҳамда ШҲТ ва ШҲТ органларининг Марказий Осиё минтақасида хавфсизлик ва барқарор тараққиётни таъминлаш масалаларини ҳал қилишдаги иштирокининг амалий жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.

Учрашувда ШҲТни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

Мавзуга оид