Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Польшалик миллатчилар мустақиллик кунини минглаб файерлар ёққанча нишонлашди
Фото: Bartlomiej Zborowski / EPA / Scanpix / LETA
Польшалик миллатчилар Варшава марказида мустақиллик кунига бағишланган мустақиллик марши ўтказишди. Иштирокчилардан кўпи марш вақтида файерлар ёқишган. Марш “Биз Тангрини истаймиз” шиори остида ўтган. Миллатчилар буюк католик Польша яратилишини қўллаб-қувватлаганлар.
Польшада мустақиллик куни 1918 йилда эълон қилинган ва 11 ноябрда ўтказилади.
Анъанавий равишда бу кун марафонлар ва кўплаб намойишлар ўтади. Бу намойишлар вақтида полиция ва намойишчилар ўртасида тўқнашувлар юз бериб туради. Мисол учун, 2013 йилда марш Россия элчихонаси олдидан ўтаётганда, намойишчилар элчихона олдидаги полиция будкасини ёқиб юборишган, панжараларга эса “Коммунистлар йўқолинг”, “Зўравонларнинг қизил армияси” ёзувлари бўлган транспарантлар илиб қўйишган. Ўшанда Польша ташқи ишлар вазирлиги намойишчиларнинг қилмишларини қоралаб, элчихона олдидаги тартибсизликлар учун Россиядан узр сўраган.
Мавзуга оид
08:30 / 22.05.2026
АҚШ Польшага яна 5 минг ҳарбий жўнатади — Трамп
09:03 / 11.05.2026
Орбан ҳимоя қилган собиқ вазир АҚШга қочиб кетди
10:10 / 21.04.2026
Франция ва Польша ҳарбий алоқа учун сунъий йўлдош яратади
15:14 / 01.05.2025