Жаҳон | 13:40 / 13.11.2017
15343
1 дақиқада ўқилади
Эрондаги зилзила қурбонлари сони 300 нафардан ошди
Эрон ва Ироқ чегарасида содир бўлган 7,6 балли зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 300 нафардан ошди. Press TV телеканалининг расмий манбага асосланиб берган хабарига кўра, айни вақтга келиб, зилзила қурбонлари сони 328 нафар, 2500 нафардан ортиқ киши табиий офат оқибатида жароҳатланган.
12 ноябрь куни кечки соат 09:18 да Эрон ва Ироқ чегараси ҳудудида содир бўлган 7,6 балли зилзила Яқин Шарқнинг деярли барча ҳудудларида сезилди.
Зилзила маркази Ироқ пойтахти Бағдоддан 204 км шимоли-шарқда, Эроннинг Кирмоншоҳ шаҳридан 104 км ғарбда жойлашган. Зилзила ўчоғи 10 км чуқурликда жойлашган.
Табиий офат оқибатида 70 мингга яқин киши бошпанасини йўқотган.