Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Энг арзон квартиралар қаерда? Россия ва Марказий Осиё пойтахтлари инфографикада
CA-News.org портали Марказий Осиё давлатлари пойтахтларидаги турар жой кўчмас мулки нарх-навоси ҳақидаги маълумотларни тўплаб, уни Россия пойтахтидагиси билан солиштирган — материал учун Москва ҳамда Қозоғистон (Астана), Қирғизистон (Бишкек), Туркманистон (Ашхобод), Тожикистон (Душанбе) ва Ўзбекистон (Тошкент) пойтахтларидаги ўртача нархлардан фойдаланилган.
Ҳудудлардаги 1 квадрат метр турар-жой майдони нарх-навоси ўрганилиши қуйидагича график ясаш имконини берган:
Оддий (элитали бўлмаган уйлардаги) икки хонали, ўртача таъмирга эга бўлган квартира учун ўртача нарх шаҳарларда қуйидагича:

CA-News.org’га кўра Алмати ва Астанада энг қиммат икки хонали квартиралар нархи кўп ҳам фарқ қилмайди. Жумладан, кўчмас мулк олди-сотдисига мўлжалланган «Криша» эълонлар сайтига кўра, Қозоғистоннинг янги ва эски пойтахтларида энг қиммат квартиралар 120 млн. танга ёки 383 минг АҚШ долларига тенг (гап элитали турар жойлар ҳақида бормаяпти).
Душанбеда энг қиммат квартира нархи 355 минг доллар, бинобарин, Алмати ва Астанадаги нархлардан у қадар фарқ қилмайди.
Бишкекда энг қиммат икки хонали уйни 120 минг долларга, Тошкентда эса 100 минг долларга харид қилиш мумкин.
Мутахассисларнинг қайд этишларича, 2017 йилда кўчмас мулк бозори навбатдаги таназзулга дучор бўлган. Бу ҳолатда нархи ҳаддан зиёд ошириб юборилган квартираларнинг нархи пастлашда давом этмоқда, бошқа объектлар эса бозор нархини сақлаб турибди.
Мавзуга оид
22:10 / 11.07.2026
Тошкент Осиёдаги яшаш учун энг қиммат шаҳарлар рейтингида 74-ўринда қайд этилди
08:40 / 09.07.2026
ЖССТ Марказий Осиёни жазирама хавфидан огоҳлантирди
18:06 / 08.07.2026
Европа ва Марказий Осиёда жазирама иссиқнинг янги тўлқинлари кутилмоқда - ЖССТ
19:35 / 05.07.2026