Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Комилов Испания Қироллиги Сенати раисининг биринчи ўринбосари билан учрашди
14 ноябрь куни Мадрид шаҳрида ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Испания Қироллиги Сенати (Парламентнинг юқори палатаси) раиси биринчи ўринбосари Педро Санз билан учрашди. Бу ҳақида ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Учрашув давомида Ўзбекистон-Испания мулоқотини янада ривожлантириш ва парламентлараро алоқаларни чуқурлаштиришнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон Олий Мажлиси ва Испания Бош Кортеслари ўртасида мунтазам алоқалар сиёсий, савдо-иқтисодий, ивеститсиявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади.

Суҳбат давомида умумий кун тартибини аниқ мазмун ва қўшимчалар билан тўлдириш ҳамда ўзаро муносабатларга узоқ муддатли тус беришдан икки томон ҳам манфаатдор эканлиги тасдиқланди.
Мавзуга оид
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
15:15 / 16.06.2026
Африкача мастер-класс: Кабо-Вердедан нималарни ўрганиш керак?
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
12:12 / 09.06.2026