Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин Россиянинг 2018 йилги ҳарбий вазифаларини қачон белгилаб бериши маълум
Россия президенти Владимир Путин тахминан 22 декабрь куни Россия Мудофаа вазирлиги коллегиясининг кенгайтирилган йиғилишини ўтказиб, унинг давомида 2017 йилги ҳарбий якунларни сарҳисоб қилади ҳамда келаси йил учун вазифалар белгилаб беради. Бу ҳақда «Коммерсантъ» газетаси ҳарбий манбаларга асосан ёзмоқда.
Йиғилиш, кутилишича, давлат мудофааси бошқаруви Миллий маркази биносида бўлиб ўтади. Унда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу ҳам қатнашади.
«Президент 2017 йил якунларини сарҳисоб қилади ҳамда 2018 йил учун вазифаларни белгилаб беради, унинг нутқида асосий эътибор исталган тажовузкорга кафолатланган жавоб зарбасини беришга қодир кучли армияга эга бўлиш заруратига қаратилади. Бироқ, АҚШ билан қуролланиш пойгасига кирмаслик ҳам тилга олинади», - дея маълум қилди газетанинг юқори мансабли манбаси.
Путиннинг йиғилишдаги иштироки ҳақидаги маълумотга Россия раҳбари матбуот котиби Дмитрий Песков ҳам изоҳ берди.
«Бу истисно этилмайди», - деган у.
Аввалроқ АҚШ Марказий разведка бошқармаси собиқ директори Жон Бреннан «Трамп Путин томонидан қўрқитилган бўлиши мумкин»лиги ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
10:40 / 18.06.2026
ЕИ ва Кремл ўртасида норасмий алоқалар бўлгани хабар қилинди
08:45 / 18.06.2026
G7 баёнотидан сўнг Киев яна ҳужумга учради
08:29 / 18.06.2026
Путинга яқин деб ҳисобланган бизнесмен қамоққа олинди
22:32 / 17.06.2026