Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рўзиқул Бердиев мағлубият билан бошлади
Бугун, 14 ноябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси Ал-Айн шаҳридаги «Ҳазза бин Зайд» стадионида БАА терма жамоаси билан ўртоқлик баҳсини ўтказди.
Терма жамоанинг янги бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ушбу ўйинга маҳаллий футболчиларни жалб қилганди. Асосий таркибда ўйнаган мезбонлар ўйинда кичик ҳисобда ғалаба қозонди. Ўйиннинг 15-дақиқасида Али Мабҳут томонидан урилган гол ягоналигини сақлаб қолди.
Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси Рўзиқул Бердиев бош мураббийлигидаги илк ўйинда ютқазди.
Ўртоқлик учрашуви
БАА - Ўзбекистон 1:0
Гол: Али Мабхут 15, - 1:0.
БАА: Холид Исо, Муҳаннад Салим (Муҳаммад Фаёз, 37), Исмоил Аҳмад, Халифа Муборак, Муҳаммад Фавзи, Маҳмуд Хамис, Амир Абдурраҳмон, Хамис Исмоил, Умар Абдурраҳмон, Али Мабхут, Салим Салоҳ Мусаллам.
Ўзбекистон: Игнатий Нестеров - Владимир Козак, Рустам Ашурматов (Ислом Тўхтахўжаев, 46), Шерзод Аъзамов - Акром Комилов (Фаррух Сайфиев, 46), Одилжон Ҳамробеков (Азизжон Ғаниев, 46), Отабек Шукуров, Акмал Шораҳмедов (Шуҳрат Муҳаммадиев, 50) - Баҳром Абдураҳимов (Иван Нагаев, 72), Марат Бикмаев, Сардор Мирзаев (Достонбек Ҳамдамов, 46).
Огоҳлантиришлар: Акром Комилов 24, Халифа Муборак 37.
Мавзуга оид
20:53 / 28.10.2025
ЎФА «Насаф» бош мураббийи Рўзиқул Бердиев сўзлари юзасидан суриштирув ўтказади
11:55 / 11.12.2024
Бердиев — Суперлиганинг энг яхши мураббийи, Мозговой — энг яхши футболчи
00:21 / 21.04.2023
Рўзиқул Бердиев ва «Бунёдкор» сардори 5 ўйинга четлатилди, клублар, жанжалга сабабчи бўлган ўйинчиларга чора кўрилди – ЎФА
13:00 / 12.11.2022