Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сув ости жосуси: Швейцарияда робот-балиқ ишлаб чиқилди
Лозанна Федерал политехника мактаби мутахассислари данио-рерио балиғининг робот версиясини ишлаб чиқишди, у сув остида жонли "қариндошлари"ни кузатади. Олимлар мазкур ишланма ёрдамида сувда сузувчиларнинг мулоқот ва қарорлар қабул қилиш усуллари ҳақида кўпроқ маълумот олишни режалаштиришган. Данио-рерио бекорга танланмаган - бу митти балиқ тури ҳаракат тезлиги ва йўналишини ўзгартириш одати билан машҳур. Лозанна Федерал политехника мактаби сайтида шу ҳақида хабар берилди.
"Жосус" узунлиги 7 сантиметрни ташкил қилади - бу стандарт турга қараганда бироз каттароқ, модель қолган жиҳатлари билан жонли балиқ пропорцияларини такрорлайди. Робот аквариум остига ўрнатилган кичик моторга бириктирилган магнит билан жиҳозланган. Бу мотор моделни бошқаради. Муаллифлар дум соҳасининг сифати ва мослашувчанлигига алоҳида эътибор қаратишган - бу данио-рерио коммуникациясида асосий элементдир.
Тажрибалар жонли балиқлар солинган аквариумда ўтказилди. Олимлар балиқларнинг роботга реакциясини ва унинг жонзотлар "ишончи"га қанчалик тез киришини ўрганишди.
Олимлар балиқларни ишонтириш учун роботни данио-рерио рангига бўяшди, балиқларнинг стандарт тезлиги, шунингдек балиқлар орасидаги масофа ва дум вибрациясини ҳисоблаб чиқишди.
2007 йилда швейцариялик олимлар робот-суварак билан ҳам шундай тадқиқот ўтказишганди. Тажриба муваффақиятли кечган, бироқ унинг моҳияти балиқлар тадқиқоти муваффақиятидан пастроқ.
Мутахассисларнинг сўзларига кўра, сувда сузувчилар сувараклардан кўра ақллироқ ва мураккаб жонзотлардир. Назарияга мувофиқ, янги "жосус" биологларга ёрдам берибгина қолмай, гуруҳлар қарорига таъсир кўрсатиш имконига ҳам эга бўлади. Масалан, "қариндошлари"нинг йўналишини кескин ўзгартириш ёки одатий яшаш жойини тарк этишга мажбур қилиш.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Германия фуқаролигини олган чет элликлар сони рекорд даражага етди
21:21 / 03.06.2026
Швейцарияда ер остида дунёдаги энг катта батарея қурилмоқда: у қуёш ва шамолдан қувват олади
09:02 / 29.05.2026
Швейцарияда вокзалда ҳужум: уч киши яраланди
21:07 / 28.05.2026