Тожикистонда КХШТ машқлари нима сабабдан ўтказилаётгани айтилди
Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) тезкор жавоб қайтариш коллектив кучларининг Тожикистондаги террорчиликка қарши машқлари режадан ташқари тарзда ўтказилмоқда. Уларга 5 минг ҳарбий жалб этилган. Бу ҳақда Россия марказий ҳарбий округи қўшинлари қўмондонлари, машқларга раҳбарлик қилаётган Владимир Зарудницкий маълум қилди, деб хабар бермоқда ТАСС.
«Бу режадан ташқари машқлар бўлиб, у Марказий Осиё минтақасидаги бугунги ҳарбий-сиёсий вазият туфайли ўтказилмоқда. Бунда, биринчи навбатда, Сурия ҳамда Ироқдан ИШИД туфайли келаётган таҳдид эътиборга олинган», - дея айтиб ўтди у.
Зарудницкийнинг қўшимча қилишича, Афғонистондаги вазият алоҳида хавотирни келтириб чиқармоқда. «Бу ерда ИШИД етакчилари томонидан амалга оширилаётган стратегия нафақат республика, балки қўшни давлатлар хавфсизлигига ҳам таҳдид уйғотади. Машқларимиз асосида шу омиллар бор», - дея аниқлик киритди у.
Тожикистонда 20 ноябрга қадар ўтказиладиган кенг кўламли машқларда КХШТ давлатларининг (жумладан – Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон) беш мингдан ошиқ ҳарбийлари иштирок этмоқда, 1,5 мингдан кўпроқ ҳарбий техника жалб этилган.
Мавзуга оид
12:26 / 15.11.2024
Роғун ГЭСдаги авария оқибатида 3 киши ҳалок бўлди
15:50 / 04.11.2024
КХШТ бош котиби: Дунёда кучайиб бораётган чақириқ ва таҳдидларга давлатлар якка ўзи тура олмайди
19:32 / 31.10.2024
Тожикистон президенти ижтимоий тармоқлардаги «лайк» учун одамларни таъқиб қилмасликни талаб этди
14:16 / 31.10.2024