Жаҳон | 19:40 / 17.11.2017
74806
2 дақиқада ўқилади

Дунёда инсон бошини кўчириб ўтказиш бўйича илк операция ўтказилди

Хитойда инсон бошини бошқа танага кўчириб ўтказиш бўйича дунёдаги илк операция бўлиб ўтди. Айтиш жоизки, операция мурдада ўтказилган ва 18 соат давом этган. Жараён давомида умуртқани, асаб толалари ва қон томирларини тиклашга муваффақ бўлинган. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар бермоқда

Операция муваффақиятли ўтганини уни ўтказган италиялик жарроҳ Сержо Канаверо Венадаги матбуот анжуманда маълум қилди. Операция Харбин тиббиёт университетининг доктор Жэнь Сяопин бошчилигидаги жамоаси билан биргаликда ўтказилган. Канаверонинг айтишича, бу операциядан кейин тирик одамга бош кўчириб ўтказиш янада ҳақиқатга яқинлашди ва у яқин орада ўтказилади.

Фото:  JEFF J MITCHELL/GETTY

2016 йилда нейрожарроҳ бош кўчириб ўтказиш операциясидан ўтган сичқон ва ит видеосини намойиш қилган. Жонзотларда ўтказилган тажриба давомида полиэтиленгликоль моддасидан фойдаланилган. Бу модда орқа миянинг шикастланган қисмларига киритилган ва минглаб нейронлар ўртасида алоқани тиклашга кўмак берган.

Мурдада операция ўтказиш нейродегенератив касалликдан азият чекувчи россиялик дастурчи Валерий Спиридоновга бош кўчириб ўтказишга тайёргарлик доирасида ўтказилган. Бироқ бу операция амалга оширилиши бўйича ишончли далиллар йўқ.

Мавзуга оид