Порошенкога суиқасд қилиш ҳолатлари кўпайиб бормоқда
Украина хавфсизлик хизматлари 2014 йилдан бери мамлакат президенти Пётр Порошенкога суиқасд қилиш бўйича бир неча уринишни бартараф этишди, сўнгги вақтларда эса бундай ҳолат кўпайган. Бу ҳақда Украина Давлат қўриқлаш бошқармаси бошлиғи Валерий Гелетей «Обозреватель» нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.
«Бир неча хавфли уриниш бўлган. Инаугурациядан сўнг бир неча кун ўтиб таҳдидли ҳолат юз берди – президент маъмуриятига кираверишда портловчи қурилмани ўрнатишга ҳаракат қилишди. Қўлбола портловчи қурилма ўз вақтида топилди. Жиноий иш қўзғатилган, у ҳали ҳам тергов босқичида», - дея айтиб ўтди Гелетей.
Ўша вақтлар, унинг сўзларига кўра, бу борада энг мураккаб вазият юзага келган. Суиқасд излари, деб таъкидлайди у, Крешчатикдаги чодирларга етаклаган. Бундан ташқари, бир кун аввал Порошенко бориши керак бўлган баъзи тадбир жойларидан портловчи қурилмалар ҳамда ўқ отар қуроллар топилган.
«Агар президент келиши лозим бўлган жойлардан портлаш хавфи мавжуд бўлган буюмларни топсак, унда буни суиқасдга тайёргарлик кўриш сифатида ҳам қабул қилиш мумкин. Бундай ҳолатлар эса сўнгги вақт ичида жуда кўп юз берди», - дея хулоса қилган Давлат қўриқлаш бошқармаси раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина президенти Пётр Порошенко янги Олий суднинг 114 судьясини тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолагани хабар берилганди.
Мавзуга оид
22:12
Ҳэппи энд бўлмайди: уруш тугаши бўйича сценарийлар
21:02
Украина биринчи марта Британиянинг Storm Shadow ракеталари билан Россия ҳудудига зарба берди — ОАВ
20:34
Қирғизистон ўз фуқароларига Украинани тарк этишни тавсия қилди
18:24