Спорт | 17:40 / 19.11.2017
5230
3 дақиқада ўқилади

2018 йилги Олимпия ўйинларида илк бор Нигерия  вакиллари қатнашиши кутилмоқда

Фото: RBC

2018 йилги Олимпиаданинг бобслей трассасида Ўйинларнинг энг диққатга сазовор ҳодисаси рўй беради: унда Нигерия жамоаси иштирок этиши керак. Бугунга қадар бирор африкалик бобслей бўйича Олимпия ўйинларида ва бирор нигериялик қишки олимпиадаларда умуман қатнашмаган. "Медуза" 2018 йилги Олимпия ўйинларининг энг янги жамоаси ҳақидаги маълумотлари билан бўлишди.

Бобслей жамоалари Олимпиадада иштирок этиш учун камида беш малакали турнирда қатнашиши ва 2018 йилнинг январига бориб жаҳон рейтингининг топ-40 рўйхатида бўлиши керак. Ноябрь ўрталарида Нигерия жамоаси бешинчи турнирда иштирок этди ва ҳозир у 42-ўринда кетмоқда. Шундай экан, кўпчилик уларнинг 2018 йилги Ўйинлардаги иштироки ҳал эканини айтмоқда. 

Нигерия жамоасидан уч спортчи аёл ўрин олган: Сеун Адигун, Нгози Анвумере ва Акуома Омеога. Улардан энг машҳури АҚШда нигерияликлар оиласида дунёга келган Адигундир. У 2012 йилда Олимпиадада қатнашган, лекин ёзги Ўйинларда: ўшанда у 100 метрга тўсиқлар орқали югуриш бўйича Нигерия жамоаси шарафини ҳимоя қилганди. 

2014 йилдан Адигун ўз йўналишини ўзгартириб, бобслейчиликка ўтди. Унинг жамоаси Нигерияда деярли бўлмайди, аммо 2017 йилнинг апрелида жамоа ўзи вакиллик қилувчи мамлакатга борди: улар бу билан ўз ниятларининг нақадар жиддий эканлигини намойиш этишди. Адигуннинг сўзларига кўра, улар Олимпиадада шунчаки қатнашибгина қолмай, медаллар учун кураш олиб боришмоқчи. "Биз қитъа учун, мамлакат учун шу ишни қилмоқчимиз", - дейди Адигун.

Спортчининг ҳисоб-китобларига кўра, барча зарур мусобақаларга ариза топшириш ва улардан муносиб ўтиш жамоага 150 минг долларга тушади. Пуллар тўпланмоқда: 2016 йилда Адигун GoFundMe карудфандинг сайтида ўз кампаниясини ишга тушириб, 75 минг доллар жалб қилишга муваффақ бўлди.

ОАВда Нигерия жамоасини Ямайка терма жамоасига таққослашмоқда. 1988 йилда бу мамлакатнинг эркаклар терма жамоаси Калгаридаги Олимпиаданинг бобслей мусобақаларида қатнашган, аммо муваффақиятсиз. 

Мавзуга оид