Эрдўған НАТОга ишониш эҳтимолига шубҳа билдирди
НАТО Туркияга ўзининг ракеталардан ҳимоя тизимларини тақдим этишдан бош тортгач, унга ишониш эҳтимолини сўроқ остига қўйди. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған шундай фикр билдирди.
"Бу каби ташкилотга ишониш масаласи альянснинг ўзида ҳам жиддий саволларни келтириб чиқармоқда", - дея президент сўзларини келтиради Anadolu агентлиги. Эрдўғаннинг қайд этишича, мамлакат ўз ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини мустаҳкамлаш учун Россиянинг С-400 мажмуаларини харид қилиш музокараларини бошлаганида НАТОнинг етакчи давлатлари Анқарани танқид қила бошлаган.
Маълум бўлишича, 2012 йил охирида Анқара НАТОга мурожаат қилиб, ўз ҳудудига ракета зарбалари берилишининг олдини олиш мақсадида ҲҲҲ воситалари тақдим этиши сўраган эди. 2013 йил Туркиянинг жануби-шарқидаги Сурия билан 70-100 км чегарасида Германия, Нидерландия ва АҚШ томонидан 2 та Patriot тизими ўрнатилганди.
2015 йил августида ГФР ҳукумати Туркия жанубида бундесвер миссияси якунланганини билдириб, у ердан Patriot батареяси олиб чиқилишини маълум қилди. Кейинроқ, АҚШ ҳам ўз ракета тизимларининг Туркия ҳудудидан олиб чиқилишини билдирди.
Мавзуга оид
20:43 / 12.11.2024
НАТО бош котиби Украинадаги можаро «траекториясини» ўзгартиришга чақирди
16:07 / 12.11.2024
Greenpeace: НАТО ҳарбий жиҳатдан Россиядан сезиларли даражада устундир
01:18 / 10.11.2024
Россиялик ўқитувчилар «НАТОдан ҳимояланиш учун» фолгадан қалпоқлар ясади
10:09 / 09.11.2024