Жаҳон | 08:50 / 19.11.2017
5451
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: ЕИ Туркияга молиявий ёрдамни қисқартиради

Фото: Deutsche Welle

Европа Иттифоқи Туркияга кўрсатаётган молиявий ёрдамини қисқартиради, деб хабар қилмоқда Deutsche Welle.

ЕИга аъзо мамлакатларнинг 2018 йилги бюджет бўйича музокаралари натижасига кўра, шундай қарорга келинган. 

Қайд этилишича, Анқарага ажратилаётган маблағ миқдорини бюджетнинг биринчи лойиҳасига қараганда 105 млн еврога қисқартиришга келишилган. Бюджетнинг дастлабки лойиҳаси Еврокомиссия томонидан ишлаб чиқилган эди. 

Бунда 70 млн евро тўлашнинг алоҳида шарти белгиланган. Брюссель Анқаранинг ҳуқуқий давлат қоидаларига амал қилаётганини кўрсагина бу маблағни Туркияга тўлайди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Анқара ЕИ аъзолигига муҳтож эмаслигини айтганди.

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид