Жаҳон | 22:48 / 20.11.2017
5563
2 дақиқада ўқилади

Исроил турмаларида 300 нафар фаластинлик бола ҳибсда ушлаб турилибди

Фото:aa.com.tr

Исроил турмаларида бугунги кунда 300 нафар фаластинлик бола, жумладан 10 қиз ҳибсда ушлаб турилибди. Бу ҳақда 20 ноябрь – Болаларни ҳимоя қилиш халқаро куни муносабати билан фаластинлик маҳбуслар уюшмаси маълум қилди. 

Уюшмада таъкидланишича, Фаластиннинг ўзида 100 бола уй қамоғида сақланмоқда. Жорий йил бошидан Исроил армияси 1150 бола ва ўсмирни қўлга олган.

Баёнотда айтилишича, Исроил бу ҳаракатлари билан инсон ҳуқуқларини бузмоқда. Баъзи болалар тунги вақт уйларидан зўравонлик билан олиб кетиладилар. “Исроилликлар атайлаб болаларни тортиб оладилар. Сўнгра уларни тергов изоляторига олиб бориб, егулик ва сувсиз ушлаб турадилар ва таҳдид қиладилар. У ерда болаларни ўйлаб топилган қандайдир жиноятларни тан олишга мажбур қиладилар ва қамоқ жазоси ёки жарима тўлашга ҳукм қиладилар”, дейилган хабарда. 

Уюшма бошлиғи Қодир Фараснинг айтишича, Ал-Ақсонинг интифадаси бошланган 2000 йилдан бери Исроил армияси томондан 12-18 ёшда бўлган 7 мингга яқин фаластинлик бола ҳибсга олинган.

Мавзуга оид