Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ливан армияси қўмондони «Исроилнинг ҳужумига тайёр туриш» ҳақида гапирмоқда
Фото: Reuters
Ливан Олий ҳарбий қўмондони Юсуф Аун «мамлакат жанубий чегарасида Исроил аскарларининг ҳужумига тайёр туриш» кераклигини уқтирмоқда. У бу ҳақда сешанба куни Twitter'даги микроблоги орқали маълумот қолдирган.
Мамлакат армия Бош қўмондони қўл остидагиларга «БМТ томонидан чиқарилган 1701-сон резолюция талабларига тўла риоя этиш»ни айтиб, Исроил билан чегарада аскарлар сергак туриши лозимлигини таъкидлаган.
2006 йил «Ҳизбуллоҳ» ҳамда Исроил ҳарбийлари ўртасида юз берган тўқнашувдан сўнг, Ливан армияси чегарадаги тинчликни сақлашга жавобгар этиб тайинланган.
Исроилнинг азалий душмани - «Ҳизбуллоҳ» Сурияда ҳукумат тарафида курашаётган асосий кучлардан бири, Эрон кўмагида бўлган шиалар гуруҳи ҳисобланади.
Куни кеча Қоҳира шаҳрида йиғилган Араб давлатлари Лигаси Ташқи ишлар вазирларининг учрашувида айни вақтдан бошлаб «Ҳизбуллоҳ» шиалар гуруҳига террорчилик гуруҳи сифатида қарашини маълум қилганди.
Мавзуга оид
21:22 / 16.04.2026
Трамп Исроил ва Ливан ўт очишни тўхтатишга келишиб олганини эълон қилди
18:29 / 16.04.2026
Эрон АҚШ ва Исроилни мамлакат раҳбариятининг ўлдирилиши учун жавобгарликка тортмоқчи
11:44 / 16.04.2026
Исроил ва Ливан 30 йилдан сўнг музокара столига қайтади
09:41 / 15.04.2026