Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистон «ИШИД зобитини» Россияга топширди
Фото: Тожикистон ИИВ
Россия Мудофаа вазирлиги Бош штаби собиқ ходими, Сурияда ИШИД террорчилик гуруҳи учун жанг қилган Денис Хисамов Россияга экстрадиция қилинди, деб хабар бермоқда Тожикистон ИИВ матбуот хизмати.
«Денис Хисамов давлатлараро келишувга мувофиқ ўтган ҳафта Россия томонига топширилди», - дея хабар берган маҳкама матбуот котиби Имомали Умаржоний.
Тожикистон ИИВ 23 октябрь куни Туркия 34 ёшли капитан унвонидаги ва РФ Мудофаа вазирлиги собиқ ходими бўлган россиялик Денис Хисамовни Тожикистонга экстрадиция қилгани ҳақида хабар берганди. Бунга унинг Суриядан Туркияга кириш учун сохта тожик паспортидан фойдалангани сабаб бўлган.
Тожикистон ҳукуматига кўра, Хисамов Сурияда ИШИД террорчилик гуруҳи учун жанг қилган, бироқ Туркияга қайтиб кетган ва шу ерда қўлга олинган. У Суриядан Туркияга кейинчалик Россияга кириш ҳамда жиноят содир этиш мақсадида киргани айтилади.
Россиялик зобитнинг ИШИД сафидаги роли нимадан иборат бўлгани ҳозирча номаълум. Энди буни РФ терговчилари аниқлайди.
Мавзуга оид
23:17 / 23.05.2026
АҚШнинг Киевдаги элчихонаси Украинага кенг кўламли ҳужум бўлиши ҳақида огоҳлантирди
14:50 / 23.05.2026
Наркотузоқ, уруш ва тирик қолиш учун кураш – Луҳанск ва Донецкдан қайтган икки йигит ҳикояси
09:58 / 23.05.2026
Россия бозорида арман маҳсулотларига тақиқлар кучаймоқда
23:05 / 22.05.2026