Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда Корея Республикасининг энг нуфузли уч университети филиали очилиши мумкин
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш бўйича вазир вазифасини бажарувчи Шерзод Шерматов, олий ва ўрта-махсус таълим вазири Ином Мажидов ҳамда Тошкент шаҳридаги Инха Университети ректори Сарвар Бобохўжаевдан иборат Ўзбекистон делегацияси Корея Республикаси етакчи олийгоҳлари раҳбарлари билан учрашув ва музокаралар ўтказди.

Учрашувлар Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 22-25 ноябрь кунлари Корея Республикасига амалга оширадиган давлат ташрифи арафасида бўлиб ўтди.
Жанубий Кореяда битирувчилари энг яхши натижаларга эришувчи нуфузли университетлар учлиги SKYuniversities деб аталади. SKY уч энг яхши университетнинг бош ҳарфларидан тузилган: S - Сеул миллий университети (Seoul National University), K - Корё университети (Korea University) ва Y - Ёнсей университети (Yonsei University). SKY сўзи инглизчадан осмон дея таржима қилинади, бу эса мазкур уч олийгоҳга киришнинг қийинлигига ишора қилади.
Ўзбекистон делегацияси самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида айнан шу университетлар раҳбариятлари билан учрашди. Бундан ташқари, Ханянг технология университети билан ҳам учрашув режалаштирилган.

Томонлар музокаралар давомида Ўзбекистон ва Жанубий Корея олий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилишди. Шунингдек делегациямиз вакиллари ушбу университетлар раҳбариятини Ўзбекистонда филиалларни очиш имкониятларини кўриб чиқишга таклиф қилди. Хусусан, меъморчилик, шаҳарсозлик ва фуқаролик муҳандислиги йўналишлари бўйича.
Университетлар вакиллари Ўзбекистонга ташриф буюриш ва бозорни таҳлил қилиш орқали бу масалани яхшилаб ўрганиб чиқиш зарурлигини таъкидлашди. Корея томон мазкур масалани ўрганиш бўйича ишчи гуруҳларини ташкил қилиши қайд этилди.
Мавзуга оид
08:20 / 20.05.2026
Ўзбекистон сув истеъмоли юқори давлатлар рейтингига кирди
18:32 / 15.05.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон божхоначилари чегара постларидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича учрашув ўтказди
10:43 / 14.05.2026
400 минг долларлик фирибгарлик: Корея иш визаси билан боғлиқ ҳолат фош этилди
22:20 / 09.05.2026