Ўзбекистондаги қишлоқ жойларга сайёҳларни жалб этиш ҳаракатлари бошланди
Ўзбекистондаги узоқ вилоят ва қишлоқ аҳоли вакиллари сайёҳларга хизмат кўрсатишни ўрганмоқда. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Матбуот хизмати хабар берган.
17 ноябрь куни Ўзбекистон хусусий сайёҳлик ташкилотлари ассоциацияси ҳамда Европа эко ва агротуризм маркази томонидан «Мураббийларга тренинг» ва «Минтақавий вакиллар учун тренинг» ўқув машғулотлари ташкил этилди.
Унда Марказий Осиёда иқтисодий ривожланишни янада ошириш мақсадида қишлоқ сайёҳлик соҳасига эътибор қаратилган. Дастурдан мақсад Ўзбекистондаги маданий ривожланган, тарихий обидаларга бой ҳудудлардан ташқари, қишлоқ жойлардаги табиат ва сўлим гўшаларга, этно-маданий турмуш тарзини талқин этиш учун сайёҳларни жалб этишдан иборат.
Жорий йилнинг август ойида қўмита Тошкент вилояти атрофида уй-меҳмонхона тизимини ривожлантириш, шунинг билан маҳаллий сайёҳлик тармоқларининг иқтисодиётдаги ролини оширишга чақирганди.
Мавзуга оид
23:32 / 13.11.2024
Флоренция «ҳаддан зиёд туризм»га қарши кураш бўйича янги чоралар қабул қилди
15:17 / 11.11.2024
Италиянинг Помпей шаҳри харобаларига саёҳатчилар ташрифи чекланади
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
10:26 / 03.11.2024