Ўзбекистондаги масжидлар сони яна биттага кўпайди
Шу йилнинг 22 ноябрь куни Ўзбекистондаги масжидлар сони Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида навбатдаги масжид фойдаланишга топширилиши билан яна биттага ортди. Тумандаги “Толли ота” жоме масжидига Сурхондарё вилояти Адлия бошқармаси томонидан масжид уставининг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисида гувоҳнома тақдим этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Мусулмонлар идораси матбуот хизмати KUN.UZ’га маълум қилди.
Албатта, бу “Толли” маҳалласида истиқомат қилувчи намозхонлар учун жуда катта туҳфа бўлиб, уларнинг ибодатларни адо этишида улкан қулайликлар тақдим этади.
Қайд этиш жоизки, шу билан Ўзбекистондаги масжидлар сони 2043 тага етди. Шундан энг кўпи Самарқанд вилоятида бўлиб, у ерда 285 та масжид фаолият юритади. Тошкент вилоятида 221 та, Фарғона вилоятида 192 та масжид рўйхатга олинган. Сўз юритилаётган Сурхондарё вилоятида шу вақтга қадар 100 та масжид мусулмонларга хизмат кўрсатган.
Мавзуга оид
11:53 / 13.11.2024
Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Сурхондарёда сезилди
08:15 / 13.11.2024
Уч ҳудудда электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
13:36 / 06.11.2024
Сурхондарёда Cobalt'нинг газ қувурига урилиши оқибатида авария ҳолати содир бўлди
20:01 / 01.11.2024