Электрокарлар ишлаб чиқарувчи 10 та йирик корхонадан 6 таси Хитой ҳиссасига тўғри келмоқда

Фото: EAST NEWS
Электрокарлар ишлаб чиқарувчи дунёдаги 10 та йирик корхонадан 6 таси Хитойда жойлашган бўлиб, қолган 4 таси Хитой компаниялари билан ҳамкорлик қилади. Хитойда электрокарлар ишлаб чиқариш соҳасини дунёдаги энг тезкор ва оммавий бўлишга мажбур қилувчи бир нечта омил мавжуд.
Хитойнинг энг катта муаммоларидан бири экология ҳисобланади. Хитой учун ҳавонинг ифлосланиши миллий миқёсдаги муаммога айланган. Глобал исиш эса умуман мамлакатнинг денгизбўйи шаҳарларини сув остида қолдириш билан хавф солмоқда. Шу сабабли электрокарлар экология учун курашишнинг йўлларидан бири ҳисобланади.
Бу кураш хитойликларнинг ушбу муаммони англаганлиги билан эмас, балки электромобиллар харид қилишни рағбатлантирувчи турли давлат дастурлари билан қўллаб-қувватланмоқда. Бу дастурлар бўйича электротранспорт ишлаб чиқарувчилар ҳам, уни харид қилувчилар ҳам имтиёзлар оладилар. Хитойнинг кўплаб компанияларига бу имтиёзлар бугунги кунда оборот олишга ёрдам берган.
2017 йил 3-чорагида Хитой ҳиссасига дунёда ишлаб чиқарилган барча электрокарларнинг ярми тўғри келди. Бу ерда нафақат маҳаллий моделлар сотилади. Кўпчилик хитойликлар “қурбинг етса, энг қимматини сотиб ол” тамойили асосида яшамоқдалар. Шу сабабли Хитой Tesla автомобилларининг бош бозорига айланган. 2016 йилда бу ерда компаниянинг 11 мингта машинаси сотилган, бу эса Илон Маск компаниясига 1 млрд. дан кўпроқ даромад келтирган. Бундан ташқари, Tesla Шанхайда завод қуришни режалаштирмоқда.
Электрокарлар бозорининг Хитой ҳиссасига тўғри келувчи қисми Хитойнинг арзонбоп машиналар ишлаб чиқарувчи компанияларига тўғри келади. Юқорида айтилгандек, Хитойда электрокарлар ишлаб чиқарувчи 6 та йирик компания: BYD, FAW Group, SAIC, Geely, BAIC, Dongfeng бор.
Бу компанияларнинг барчаси Хитойда анчадан бери фаолият юритади. Хитойдаги иқтисодий муваффақият бу компанияларга дунё бозорига чиқишга имкон бермоқда. Бунга ёрқин мисоллардан бири сифатида Geely томондан Volvo’нинг сотиб олинишини келтириш мумкин. Швед компанияси 2019 йилдан тўлиқ электрокарлар ишлаб чиқаришга ўтмоқда. Юқоридаги рўйхатдан ўрин олган бошқа компаниялар ҳам хорижда ҳамкорларга эгалар. BAIC Калифорнияда электрокарлар ишлаб чиқиш маркази R&D’ни очган. Яқин орада бу компаниялар ўз электрокарлари билан катта бозорга чиқишни режалаштиришмоқда.
Тавсия этамиз
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
Ўзбекистон | 11:20 / 14.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 15:17 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украина Қуролли кучлари Курск областидаги асосий вазифасини бажариб бўлди — Зеленский
Жаҳон | 00:22
-
Қашқадарёда босқинчилик билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди
Жамият | 23:40 / 14.03.2025
-
Канаданинг янги бош вазири қасамёд келтирди
Жаҳон | 23:29 / 14.03.2025
-
Озода Нурсаидова клипи жараёнида авария бўлган актриса Туркияда операция қилинади — воқеа тафсилотлари
Жамият | 23:03 / 14.03.2025
Мавзуга оид

15:03 / 10.12.2024
Хитой коронавирус Уҳан лабораториясида яратилганини рад этди

15:02 / 10.12.2024
Олимлар экологик тоза қуёш батареяларини ишлаб чиқариш усулини топди

20:48 / 09.12.2024
Трамп сайловда ғалаба қозонганидан кейин биринчи марта Си Жинпинг билан суҳбатлашди

19:51 / 24.04.2023