Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Финляндияда йирик ҳарбий машғулотлар бошланади
27 ноябрда Финляндиянинг пойтахт ҳудудида 10 минг ҳарбий, қирувчи самолётлар, кемалар ва бошқа ҳарбий техника жалб этилган ҳолда йирик ҳарбий машғулотлар бошланади. Бу ҳақда мамлакат қуролли кучларида маълум қилинган.
“Машғулотлар қўшинларни машқ қилдириш ва ҳимоямиз имкониятларини намойиш қилишнинг ажралмас қисми ҳисобланади”, деб айтган мамлакат армияси қўмондони Петри Халкко.
Машғулотлар Хельсинки, Эспоо, Ярвенпаа, Керава, Киркконумми, Порвоо, Сипо, Сиунтио, Туусула, Вантаа туманларида ҳамда денгизда ва Фин кўрфазидаги архипелагларда бўлиб ўтади.
Таъкидланишича, машғулотларда соҳилбўйи ҳимояси қўшинлари, махсус қўшинлар, Leopard 2A6 танклари, XA203 ҳарбий машиналари, қўллаб-қувватлаш кемалари, Hornet қирувчи самолётлари ва Hawk машғулот самолётлари иштирок этади.
Маълум қилинишича, машғулотлар 4 декабргача давом этади.
Мавзуга оид
08:40 / 23.04.2026
Финландияда дунёдаги энг узун пиёдалар кўприкларидан бири очилди
22:02 / 21.04.2026
Финландияда дунёдаги энг узун пиёдалар кўпригидан бири очилди
14:45 / 01.01.2026
Финляндия полицияси Болтиқ денгизида Россиядан келаётган кемани қўлга олди
13:06 / 17.11.2025