Жаҳон | 21:11 / 24.11.2017
8903
2 дақиқада ўқилади

Қашшоқлик билан курашувчи илк илова намойиш қилинди

Фото: chinadaily.com.cn

Илова орқали бутун бошли гуруҳларни қашшоқликдан олиб чиқишга йўналтирилган муваффақиятли лойиҳаларнинг аниқ мисоллари келтирилган 400дан ортиқ мақола ва видеоларни тақдим этишга улгуришди, деб ёзади China Daily.

Сўнгги 30 йилда Хитойдаги қашшоқ кишилар сони бутун дунёдаги камбағалларнинг умумий сонидан 70 фоизга қисқарди. Мамлакат ҳукумати 2020 йилга бориб қашшоқликни илдизи билан йўқ қилишни мақсад қилди ва янги илова бунда ёрдам бериши керак, деб ҳисоблайди.

Илова аҳолининг қашшоқлик муаммосини ҳал қилишнинг самарали усулларига оид билимлар билан алмашишга мўлжалланган. Унда аҳолининг муайян гуруҳларини қашшоқлик чизиғидан олиб чиқишга доир муваффақиятли лойиҳалар келтирилган аниқ мисоллар ўрин олган 400дан зиёд мақола ва видеолар тақдим этилган. Бундан ташқари, унда қашшоқликдан қутулишга эришган кишилар муваффақиятининг илҳом бахш этувчи ҳикоялари тўпланган. Илова ишлаб чиқувчиларининг фикрича, бу жиддий ҳаётий муаммоларни енгиб ўтаётган одамларга шаштидан қайтмаслик ва ҳаракатдан тўхтамасликка ёрдам беради.

Афтидан, Хитой ижтимоий фанлар академияси тадқиқотчилари мамлакатнинг ҳатто энг ночор кишиларида ҳам бу қизиқ ҳикояларни ўқиш учун смартфонлари борлигига ишонадиган кўринади. "Бу тажриба нафақат мамлакатимиздаги қашшоқликни мағлуб қилишга ёрдам беради, балки қолган давлатларга ҳам намуна бўлиб хизмат қилади", - деди Қишлоқ жойларни ривожлантириш институти директори Ли Госянь. 

Мавзуга оид