Жамият | 09:31 / 25.11.2017
8288
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда аввал судланган шахс дераза панжарасини синдирди ва пулларни ўмарди

2017 йил 19 ноябрдан 21 ноябрга қадар вақт оралиғида номаълум шахс, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Юнусобод тумани ҳудудида фуқаро А.Э.нинг хонадонига дераза панжарасини синдириш орқали ғайриқонуний равишда кириб, 1.700.000 сўм миқдоридаги пулларини ўғирлаган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар бермоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан, Юнусобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик, яъни уй-жойга ғайриқонуний равишда кириб, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. 

Ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилган тергов-тезкор тадбирлар натижасида, мазкур жиноятни муқаддам судланган А.К. содир этганлиги аниқланган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда. 

Мавзуга оид