Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония Ойни забт этмоқчи
Япония 2020 йилларда ўз фазогирларини Ойга юборишга умид қилмоқда. Бу ҳақда маҳаллий ОАВга таянган ҳолда РИА Новости хабар қилмоқда.
Бу мақсадни мамлакатнинг Deep Space Gateway — Ойда истиқомат қилиш модулини барпо этиш бўйича халқаро дастурда эҳтимолий иштироки билан амалга ошириш мумкин.
Япония дастур иштирокчиси сифатида кемаларни барпо қилиш, маҳаллий олимларнинг сув ва ҳавони тозалаш соҳасидаги ишланмаларини тақдим этади.
NASA, «Роскосмос» ва ҳамкорлари 2020 йилларда Deep Space Gateway деб номланувчи истеҳкомни Ойда барпо қилишни бошлайди.
«Биринчи босқичда Ой юзасида қайта ишланган технологиялардан орбитал қисм барпо этилади. Биринчи модуллар 2024–2026 йилларда Ой орбитасига олиб чиқилиши мумкин», — деган «Роскосмос» давлат корпорация раҳбари Игорь Комаров.
Мавзуга оид
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026
Талаба визасининг муддати тугаган ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди
18:54 / 05.06.2026
Дунёдаги энг машҳур 10 та автомобил бренди номи эълон қилинди
08:33 / 04.06.2026