Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой Марказий ҳамда Шарқий Европа мамлакатлари билан йирик стратегик лойиҳаларни молиялаштиради
27 ноябрь куни Хитой ҳукумати 16 Марказий ва Шарқий Европа мамлакати билан ҳамкорликда йирик стратегик лойиҳаларни молиялаштирувчи ташкилотнинг тузилиши ҳақида эълон қилди. "Синьхуа" агентлиги шу ҳақида хабар берди.
Манбага кўра, ташкилот Хитой ва Марказий ҳамда Шарқий Европа давлатлари (МШЕ) банклараро ассоциацияси дея номланади.
Эришилган келишувларга мувофиқ, Хитой тараққиёт банки ассоциацияга 2 миллиард евро тақдим этади.
"Мазкур ташкилотни тузишдан мақсад - халқаро молиявий ҳамкорлик доирасида ривожланиш дастурларига кредитлар тақдим этиш", - дея изоҳ беради ХХР Давлат кенгаши бош вазири Ли Кэцян "16+1" (16 МШЕ давлати ва Хитой) форматдаги ҳукуматлар раҳбарларининг Будапештда бўлиб ўтган 6-саммитида.
У шунингдек Хитой ҳукумати Марказий ва Шарқий Европа давлатлари ривожи эҳтиёжлари учун 1 миллиард доллар ажратишини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, бу маблағлар Хитой ва Марказий ҳамда Шарқий Европа мамлакатлари инвестицион ҳамкорлик фонди тасарруфига келиб тушади.
Хитой ҳукумати раҳбари якшанба куни расмий ташриф билан Венгрия пойтахтига келди. Унинг 2 декабрга қадар давом этувчи хорижий турнеси кейинги манзили - Россия бўлиб, у ерда Ли Кэцян ШҲТга аъзо мамлакатлар ҳукуматлари раҳбарлари учрашувида иштирок этади.
Мавзуга оид
11:41
Хитойда оғир хасталикка чалинган ватандош қўллаб-қувватланди
17:53 / 06.07.2026
Хитой Тинч океанида узоқ масофали баллистик ракетасини синовдан ўтказди
20:57 / 02.07.2026
Пекиндаги осмонўпар бинога урилган самолёт учувчиси руҳий касал бўлгани айтилди
17:41 / 30.06.2026