Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Антарктидада 30 даражали совуқда марафон ўтказилди
Антарктидада дунёнинг энг аёзли ва экстремал марафонларидан бири бўлиб ўтди. «Россия 24» телеканали шу ҳақида хабар берди.
Марафон жанубий қутбдан атиги бир неча минг километр масофада ўтди. Икки айлана Антарктида тадқиқот станцияларидан бири атрофида, 42 километр эса 30 даражали совуқда ўтказилди.
Бундай шарт-шароитларда термолибосни тўғри танлаш ва юзни тўсиш муҳим. Бутун масофа давомида ташкилотчилар экстремалларни махсус егулик ва сув билан таъминлаб туришди.
Марафон ғолиби даниялик спортчи бўлди. Франк Йохансен 42 километр масофани 3 соату 37 дақиқа ва 46 сонияда босиб ўтди. Бу Нью-Йорк, Берлин ёки Бостонда ўтадиган классик марафонлар ғолиблари натижаларидан бир ярим соатга кўп демакдир.
Мавзуга оид
17:00 / 05.05.2026
Тошкентда оммавий югуриш тадбири: New Uzbekistan Annual Run–2026 марафони бўлиб ўтди
07:31 / 14.03.2026
Антарктидадаги сирли кўлни сунъий йўлдошлар тасвирга олди
21:32 / 06.01.2026
«Қиёмат куни» музлигининг ҳаракати тезлашгани қайд этилди
07:51 / 25.09.2025