Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОПЕК нефть қазиб олишни қисқартириш келишувини узайтиришга келишиб олди
Фото: © AP Photo/Hasan Jamali
ОПЕКга кирувчи давлатлар вазирлари 30 ноябрдаги йиғилишда нефть қазиб олишни қисқартириш келишувини 2018 йил охиригача узайтиришга келишиб олдилар. Бу ҳақда Уммоннинг нефть ва газ вазири Муҳаммад бин Ҳамад ар-Румҳий маълум қилди.
Вазир нефть қазиб олишни қисқартириш бўйича мажбуриятлардан озод қилинган Ливия ва Нигерия учун квоталар ўрнатилиши бўйича аниқлик киритмаган, бироқ йиғилиш олдидан у бу масала муҳокама қилинишини айтган.
Эрон нефть вазири Бижон Номдор Зангане ОПЕК нефть қазиб олишни қисқартириш келишуви шартларини қайта кўриб чиқишни муҳокама қилмаганини маълум қилган. Унинг таъкидлашича, Ливия ва Нигерия нефть қазиб олишни 2018 йилда кунига 2,8 млн баррель миқдорида чеклашга рози бўлган.
ОПЕК вазирлари музокаралари 6 соат давом этган, сўнгра келишувни узайтириш масаласини муҳокама қилишга картелга кирмайдиган, бироқ келишувда иштирок этаётган давлатлар вазирлари киришишган. Шунингдек, музокараларга еттита янги давлат таклиф қилинган.
Мавзуга оид
08:17 / 20.03.2026
Нефт гигантлари: дунёдаги энг йирик хом нефт қазиб олувчилар
13:52 / 13.03.2026
Венгрия Киевга инкассатор машиналарини пулларсиз қайтаради
16:02 / 02.03.2026
Ҳўрмуз бўғози хавфи фонида ОПЕК+ нефт ҳажмини оширади
23:30 / 07.11.2025