Давлат раҳбарининг илк ташрифи катта сиёсатдаги кўп нарсадан далолат беради. Сооронбай Жээнбеков Қирғизистон президенти лавозимига расман киришганидан сўнг президент девони Минскка амалга оширилувчи ташрифга тайёргарлик кўра бошлади, у ерда бугун Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг юбилей саммити бўлиб ўтиши керак. Бироқ Минскка биринчи амалий ташриф билан бориш кечириб бўлмас хатога айланган бўларди ҳамда буни йўлнинг ўзида тўғирлашди, деб ёзмоқда қирғиз ОАВ.
Россия томони таклифи бўйича
Минскка парвоз амалга оширилишидан бир кун аввал Қирғизистон президенти девонининг ташқи сиёсат бўлими мудири Ойзода Субакўжоева Сооронбай Жээнбековнинг биринчи амалий ташрифи Москвага 29 ноябрь куни бўлиб ўтиши ҳақида хабар берди. Баъзи журналистлар ҳайратдан ёқа ушлашди ва ҳаттоки қайтадан савол беришди: у нотўғри гапириб қўймадими?
«Бу Сооронбай Жээнбековнинг давлат раҳбари сифатидаги биринчи хорижий ташрифи бўлади. Ташриф Россия томони таклифи бўйича амалга оширилади. Шуни айтиш мумкинки, Россия билан иттифоқчиликни мустаҳкамлашга қаратилган ташқи сиёсий курс фақат ривожланиб боради. 2 етакчи икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилади ҳамда халқаро аренадаги муаммолар бўйича фикр алмашади», - дея айтиб ўтди у.
Президент билан сафарга баъзилар кутган, айримлар эса кутмаган жамоа жўнаб кетди: ТИВ раҳбари Эрлан Абдилдаев, бош вазир ўринбосари Тўлқинбек Абдигулов, Хавфсизлик кенгаши котиби Алмазбек Қурманалиев, президент девони раҳбарининг биринчи ўринбосари Муҳаммадкалий Абулғозиев ва яна бир неча киши.
Путин ва Медведевдан илиқ сўзлар
Журналистлар Сооронбай Жээнбековнинг Владимир Путиннинг икки томонлама учрашуви бошланиши тахминан бир соат давомида кутишган. Шундан кейин Қирғизистон раҳбари биринчи ташрифни нега айнан Россияга амалга оширганини тушунтириб берди.
«Шундай бўлиши ҳам керак эди. Биринчи ташриф айнан Россияга амалга оширилиши керак эди. Мен ўз томонимдан стратегик шериклик мустаҳкамланиши учун максимум саъй-ҳаракатни амалга ошираман. Россия Федерацияси биз учун асосий стратегик шерик ва иттифоқдош бўлиб қолади. Мен Владимир Путинга таклиф учун миннатдорчилик билдираман. Биз долзарб масалаларни, бўлажак ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдик. Мен унга Қирғизистон Республикаси олий мукофоти - I даражали «Манас» орденини топширдим. Бизнинг делегация жуда яхши кутиб олинди. Биз муҳокама қилган барча масалалар ўз ечимини топади», - дея аниқлик киритди Сооронбай Жээнбеков.

















