Жаҳон | 19:00 / 01.12.2017
4091
1 дақиқада ўқилади

Хитой ШҲТ давлатларига замонавий таҳдидларга қарши биргаликда курашишни таклиф қилди

Фото: РИА Новости

Хитой Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлатларига замонавий чақириқлар ва таҳдидларга қарши биргаликдаги ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқишни таклиф қилди. Бу ҳақда Хитой давлат кенгаши бош вазири Ли Кэцян маълум қилди.

“Биз, шунингдек, келгуси 3 йилга учинчи кучларга қарши курашиш учун ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқишни ҳамда йирик тадбирлар хавфсизлигини таъминлаш ва ходимларни тайёрлашда маълумот алмашиш бўйича ҳамкорликни чуқурлаштиришни таклиф қилмоқдамиз. Террорчиликнинг барча турларига қарши курашиш муҳимдир. Бу барча давлатларимизнинг умумий келишувидир”, деб айтди Ли Кэцян ШҲТга аъзо давлатлар ҳукуматлар раҳбарлари кенгашининг йиғилишида.

У террорчилар томонидан солинаётган таҳдидларга қарши курашиш учун самарали чораларнинг қабул қилиниши муҳимлигини таъкидлаб ўтди.

Ли Кэцяннинг айтишича, Хитой чақириқлар ва таҳдидларга қарши курашиш бўйича қўшма марказни яратишни таклиф қилмоқда.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид