Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Польшанинг 300 мингга яқин аҳолиси электр энергиясиз қолди
Польшада кузатилган кучли қор ёғиши оқибатида 300 минг киши электр манбаидан маҳрум бўлди. Бу ҳақда ҳукумат хавфсизлик маркази директори Марек Кубяк маълум қилди.
Ўтган кунларда Польшада мавсумдаги илк қор ёғиши кузатилди. Хусусан, Варшавада 24 соат мобайнида тинимсиз қор ёққан.
Кубякнинг Twitter саҳифасида ёзишича, тинимсиз ва кучли қор ёғиши оқибатида 292 минг киши электр таъминотидан узилган.
Метеорологларнинг маълумотларига кўра, Польшада бугун ҳам вақти-вақти билан қор ёғиши давом этади.
Мавзуга оид
10:22 / 06.01.2026
Тошкент аэропорти электр таъминотида қисқа муддатли узилиш кузатилди
22:59 / 20.12.2025
Қиш энерготизимни синамоқда. Бугун қаерларда свет ўчди?
20:41 / 15.12.2025
Тожикистон Ўзбекистондан электр энергия олишни бошлади
14:45 / 05.12.2025