Жаҳон | 19:10 / 01.12.2017
4542
1 дақиқада ўқилади

Украинада ЕИ ва НАТОга кириш масаласида референдумлар ўтказилади

Михаил Палинчак/РИА Новости

Украина президенти Петро Порошенко маълум қилдики, «яқин муддатда» мамлакатнинг Европа Иттифоқи ва НАТОга аъзо бўлиб кириши бўйича референдумлар ўтказилади. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар тарқатди.

«Бугун ўтмишдаги вазият ёмон бўлганини айтиш учун тўла асос бор. Биз евроатлантик ривожланиш йўлини танлаймиз. Яқин келажакда Украинада НАТОга кириш, шунингдек, Европа Иттифоқига аъзо бўлиш бўйича референдум ўтказилишига шубҳа қилмайман», — деган Порошенко.

У шунингдек Украина халқини мамлакат мустақиллиги бўйича референдумга 26 йил тўлгани муносабати билан табриклаган.

Бундан аввалроқ Порошенко Украина разведкасини НАТО стандартларига ўтказишга топшириқ бергани ҳақида хабар қилинганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид