Ўзбекистон | 14:10 / 01.12.2017
5492
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон-Россия минтақалараро форуми 2018 йилда мамлакатимиздаги вилоятларнинг бирида бўлиб ўтади

Фото: Kun.uz

2017 йилнинг 5 апрелида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва РФ Президенти В.В.Путин учрашуви якунларига кўра эришилган икки давлат раҳбарлари иштирокидаги Минтақалараро форум Ўзбекистон ва Россия минтақалари ўртасидаги ҳамкорлик ривожи учун муҳим майдон бўлиб хизмат қилади. 

Тахминларга кўра, форум 2018 йилда бўлиб ўтади. Унинг қаерда бўлиши борасида аниқ тўхтамга келинмаган, бироқ бу Ўзбекистон вилоятларидан бири бўлиши айтилган, хусусан Бухоро, Хоразм ва Самарқанд тилга олинган. KUN.UZ мухбири Федерация Кенгашининг минтақавий сиёсат, маҳаллий бошқарув ва Шимол ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Чернецкий Аркадий Михайлович берган маълумотга асосланиб, шу ҳақида хабар берди.

Ўзбекистон ва Россия минтақалари ўртасидаги истиқболли ҳамкорлик борасида бир неча йўналишни кўрсатиш мумкин:

1.  Қишлоқ хўжалиги соҳасида қўшма лойиҳаларни йўлга қўйиш;
2.  Қазиб олинувчи саноат, нефть ва газ сектори;
3.  Пахта ва енгил саноат товарларини тўғридан-тўғри етказиб беришни ташкиллаштириш;
4.  Ўрмон саноати ташкилотларининг ёғочни чуқур қайта ишлаш борасида ҳамкорлик қилиши;
5.  Иссиқлик электр энергиясини ишлаб чиқиш технологияларининг жорий қилиниши;
6.  Олий таълим муассасалари ўртасида гуманитар ва илмий-техник йўналишдаги ҳамкорликни кучайтириш;
7.  Туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш. 

Россия томон мамлакатларимиз ўртасидаги кўп тармоқли ҳамкорлик муваффақиятли ва динамик ривожланишига ишонч билдирди. 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид