Жаҳон | 20:25 / 02.12.2017
4371
1 дақиқада ўқилади

Мисрнинг собиқ бош вазири БААдан депортация қилинди

Фото: almasryalyoum.com

Бирлашган Араб амирликлари (БАА) ҳукумати Мисрнинг собиқ бош вазири Аҳмад Шафиқни ушлаб, уни Мисрга депортация қилди. Бу ҳақда Шафиқнинг адвокатига иқтибос келтирган ҳолда Al Masry Al Youm нашри хабар бермоқда.  

Таъкидланишича, собиқ бош вазир юртига хусусий самолётда жўнатилган. Бунинг сабаблари маълум қилинмаган.

Аввалроқ Шафиқ БААда бўла туриб, 2018 йилда Миср президенти лавозимига сайловларда иштирок этмоқчилигини эълон қилганди.  

Бироқ бир неча кун ўтиб Шафиқ БАА ҳукумати уни мамлакатдан чиқармаётганини маълум қилган. Абу-Даби бу айбловларни рад этган ва Шафиқ “истаган жойига саёҳат қила олиши мумкинлигини” айтган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид