Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нью-Йоркда АҚШ давлат қарзини кўрсатувчи табло яна ишлай бошлади
Нью-Йоркнинг Таймс-сквер туманида АҚШнинг давлат қарзини эслатиб турувчи табло яна пайдо бўлди, деб хабар бермоқда The Wall Street Journal нашри.
Табло экранида 14 рақамдан иборат сон акс этиб турибди: унга кўра, АҚШ ўз кредиторларига 20 трлн доллардан кўпроқ қарзни тўлаб бериши керак.
Ярим йил аввал Durst Organization девелопер компанияси таблони янгилаш учун 160 минг доллар сарфлаганди, бироқ унинг бироз эскирган кўринишига тегмасликка қарор қилинган. Компания раиси Дуглас Дерстнинг айтишича, бу “эскирган” кўриниш одамларга давлат қарзи муаммоси анчадан бери долзарблигини эслатиб туради.
“Бу ҳукуматга “чўнтакка қараб яшаш керак”лигини эслатиб туради”, деб айтди Дерст.
Компанияда давлат қарзи билан боғлиқ вазият ўзини бир вақтлар “қарзлар қироли” деб атаган ва “ўз бойлигини кредитлар ҳисобига орттирганини” тан олган Дональд Трамп президентлиги вақтида ҳам тубдан ўзгармаслиги айтилмоқда.
Ушбу табло Нью-Йорк кўчаларида 1989 йилдан ишлай бошлаган. Уни яратиш ғояси Дерстнинг отаси Сеймур Дерстга тегишли бўлган. Қурилма ўрнатилгунга қадар Сеймур Дерст ҳар йили сенаторларга давлат қарзи қанча бўлганини эслатиб турувчи янги йил табригини жўнатиб келган. Табло ўрнатилган вақтда АҚШ давлат қарзи бор-йўғи 2,7 трлн долларни ташкил қилган.
Мавзуга оид
22:12 / 11.06.2026
АҚШ Украина ва Эрондаги урушлар туфайли дунёдаги энг йирик нефт экспортчисига айланди
21:17 / 11.06.2026
Трамп Эрон нефть ва газ бозорларини «тўлиқ Америка назорати остига» олишга ваъда берди
20:29 / 11.06.2026
Эрон афсонавий Apacheʼни урди. Уруш қайталанди
14:07 / 11.06.2026