Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина полициясининг уч терговчиси инкассаторни тунади
Украинанинг Одесса области миллий полиция бош бошқармасининг 3 нафар терговчиси инкассатор машинасидан 120 минг доллар маблағни ўғирлаб кетишди, деб ёзмоқда Одессанинг "Думская" нашри.
"Полициянинг ички хавфсизлик департаментида ҳикоя қилишича, 29 ёшли полиция капитанлари, икки катта терговчи ва бўлим бошлиғининг ўринбосари айёрона йўл билан 120 минг АҚШ долларига бойишган. Улар сохта жиноий иш қўзғатиб, инкассаторлик машинасида тинтув ўтказган ва шу чоғда 2 та пул тўла сумкани гумдон қилишган", — дейилади мақолада.
Таъкидланишича, терговчилар тўқиб чиқарилган кишининг унга нисбатан фирибгарлик қилингани ҳақидаги мурожаати бўйича жиноий иш очган.
"Жабрланувчи"нинг хабар қилишича, ундан пулларни ўмарган одамлар Subaru русумли инкассаторлик машинасида ҳаракатланаётган бўлган. Терговчилар ушбу маълумотларга асосан "суриштирув" ишларини бошлашган, ишга мурожаат қилувчининг сўроқ вақтида берган кўрсатмалари ҳам қўшиб қўйилган. "Жабрланувчи" "фирибгарлар" ўқотар қуроллар билан савдо қилиши ҳақида айтган.
"Аферист-терговчилар автомобилнинг орқа ўриндиғига қуролли сумкани қўйишган. Протоколда тўлдирилган ўқдонли Калашников автомати ва 8 патронли пистолет "аниқланиб, мусодара қилингани" қайд этилган. Ғаразгўйлар Subaru машинасидан 120 минг доллар бўлган 2 та сумкани ҳам олиб кетишганини ҳужжатга киритишмаган", — деб ёзади газета.
Терговчиларнинг уч нафари Украина миллий полицияси Одесса бош бошқармасининг ички хавфсизлик бошқармаси, хавфсизлик хизмати ва прокуратура ходимлари томонидан ушланган.
"Думская" газетасининг ёзишича, уларга нисбатан хизмат мансабини суиистеъмол қилиш, босқинчилик, фирибгарликда айбланган. Ғаразгўйлар 15 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Мавзуга оид
19:04
«Зарар бор» – Путин Украина ҳужумлари, бензин тақчиллиги ва Анкориж келишуви ҳақида
13:17 / 29.06.2026
Украинанинг 40 кунлик таъсир амалиёти: уруш бурилиш нуқтасидами?
09:35 / 29.06.2026
Зеленский: Украина ўз қаҳрамонларини ўзи танлайди
14:59 / 28.06.2026