Жаҳон | 10:50 / 03.12.2017
5764
2 дақиқада ўқилади

Хитойда интернет бўйича бутунжаҳон анжумани очилди

3 декабрда Хитойнинг Чжэцзян вилоятидаги Учжэн шаҳрида интернет бўйича 4- бутунжаҳон анжумани очилди.

Хитой раиси Си Цзиньпин анжуман иштирокчиларига салом йўллаб, анжуман муваффақиятли ўтишини тилаб қолди.

“Менга Хитой ҳукумати ва халқи ҳамда шахсан ўзим номимдан интернет бўйича 4-бутунжаҳон анжумани очилиши билан сизни табриклашга ижозат бергайсиз. Мен барча иштирокчилар, халқаро ташкилотлар раҳбарлари ва мутахассисларни қутлаб қоламан”, деб айтилган Си Цзиньпин мурожаатида. Уни Хитой компартияси марказий қўмитасининг ташвиқот бўлими бошлиғи Хуан Куньмин ўқиб эшиттирган.

5 декабргача давом этадиган анжуманда кўриб чиқиладиган асосий масалалар орасида сунъий онг, интернет ёрдамида ночорлик билан курашиш, янги чақириқлар шароитида интернет коммуникациялар ва ижтимоий жавобгарлик, глобал рақамли иқтисодиёт, киберҳудуд меъёрлари, киберҳудуддан жиноятлар ва терактларни амалга оширишда фойдаланишга қарши курашиш бўйича халқаро ҳамкорлик масалалари бор.

Жорий йилда анжуманда 80 та давлатдан 1,5 мингдан кўпроқ иштирокчи қатнашмоқда. Улар орасида Alibaba раҳбари Жек Ма, Apple раҳбари Тим Кук, интернет асосчиларидан бири Роберт Эллиот Кан, “Лаборатория Касперского” асосчиси Евгений Касперский ва бошқа таниқли шахслар бор.

Мавзуга оид