Жаҳон | 11:00 / 03.12.2017
8012
1 дақиқада ўқилади

Жанубий Кореяда кемалар тўқнашуви оқибатида 13 киши ҳалок бўлди

Сариқ денгиз ҳудудида Жанубий Корея байроғи остида ҳаракатланган балиқ овловчи кема сувости танкери билан ўзаро тўқнашиб кетиши оқибатида 13 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ёнҳап агентлиги хабар тарқатди.

Бундан ташқари, икки киши бедарак кетган, деб ҳисобланмоқда.

Қайд этилишича, бу ҳодисада одам ташиш бўйича қоидалар бузилиши содир этилмаганди.

Балиқ овловчи кемада экипажнинг икки аъзоси ва 20 йўловчи бўлган. Танкер билан тўқнашув маҳаллий вақт билан соат 6:12 да рўй берган.

Воқеа жойида қутқарувчилар қидирув ишларини давом эттиришмоқда.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид