Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Қозоғистондан қирғизлар оммавий депортация қилинмади». Қирғизистон ТИВ баёнот берди
Давлат чегараларини қўриқлаш кучайтирилганидан сўнг Қозоғистон томонидан қирғизистонликларни оммавий қўлга олиш юз бермади. Бу ҳақда Қирғизистон ТИВнинг Консуллик хизмати департаменти бошлиғи ўринбосари Алмаз Иманғазиев 4 декабрь куни ташкил этилган брифингда маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Қирғизистоннинг Остонадаги элчихонаси ва Олмаотадаги бош консуллиги давлат чегараларини қўриқлаш кучайтирилганидан бери Қозоғистонда қирғизистонликларни сиқувга олиш ҳолатлари бўйича вазиятни ҳар куни, доимий равишда баҳолаб бормоқда.
«Ўша пайтдан бери қандайдир оммавий қўлга олишлар, ҳибслар, депортация ҳолатлари кузатилмаяпти», - дея айтиб ўтди у.
А.Иманғазиевнинг қўшимча қилишича, Қозоғистон ҳудудида режали рейдлар ўтказилаётган бўлиб, улар Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти ва МДҲ доирасида бўлиб ўтмоқда.
«Қирғизистон фуқаролари томонидан миграция қонунчилигининг 785 та бузилиши аниқланди, бу бутун Қозоғистон ҳудудида қайд этилган. Ҳамда, афсуски, бу фуқаролардан 242 нафари чиқариб юборилди. Улар мажбуран чиқариб юборилгани, ёки олиб чиқиб кетилгани ҳақида гап кетаётгани йўқ. Уларнинг қўлларига депортация ҳақидаги баённомалар берилган ва улар бунга суд тартибида шикоят беришлари мумкин эди. Инсонда протест билдириш учун имконият ҳар доим бўлади. Ҳаттоки ҳозир ҳам уларда қандайдир асосланган изоҳлар бўлса, улар Консуллик хизмати департаментига келишлари мумкин ва биз бу масалани кўриб чиқишга ҳаракат қиламиз», - дея айтиб ўтди у.
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
15:28 / 28.05.2026