Жамият | 20:03 / 05.12.2017
3332
1 дақиқада ўқилади

Ливан бош вазири ўз лавозимини тарк этиш фикридан қайтганини тасдиқлади

Фото: РИА "Новости"

Илгари истеъфога чиқишини маълум қилишга улгурган Ливан бош вазири Саъд Ҳаририй лавоимдан кетиш фикридан қайтганини тасдиқлади, деб хабар беради РИА Новости.

Ҳаририй 4 ноябрь куни Ар-Риёдда ўз истеъфоси ҳақидаги баёнотидан сўнг ноябрь ойи охирида Байрутга қайтган эди. Ливанга қайтгач ва мамлакат президенти Мишель Аун билан учрачгач, у ўз фикридан қайтгани ва истеъфосини номаълум муддатга қолдирганини хабар берган.

«Ҳукумат республика президенти Мишель Аун қайд этиб ўтган баёнот бўйича иш кўради: Ливан ўз халқининг ягона позицияси туфайли минтақада аланга олган оловдан узоқда бўлиб турибди», — деган бош вазир сешанба куни бўлиб ўтган ҳукумат йиғилишидан сўнг.

Шуҳрат Шокиржонов
Тайёрлаган Шуҳрат Шокиржонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид