Спорт | 01:38 / 05.12.2017
10837
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик оғир атлетикачилар жаҳон чемпионатида 3 та медални қўлга киритдилар

 

АҚШнинг Анаҳайм шаҳрида оғир атлетика бўйича ўтаётган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси учта медални қўлга киритди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Оғир атлетика федерацияси.

30 ноябрда мусобақада биринчи бўлиб 62 кг вазн тоифасида Адҳам Эргашев курашга киришиб, даст кўтаришда 135 кг, силтаб кўтаришда 157 кг лик штангани кўтариб, икки машқ натижасига кўра 292 кг тўплади ва 3-ўринни эгаллаб, бронза медали соҳиби бўлди.

69 кг вазн тоифасида Достон Ёқубов силтаб кўтаришда олтин медални қўлга киритди. У 179 кг лик штангани кўтара олди.

94 кг вазн тоифасида Фарход Собиров даст кўтаришда учинчи уринишда 183 кг лик штангани кўтариб, кумуш медални қўлга киритди. Спортчимиз мусобақа ғолиби эронлик спортчи Суҳроб Муродийга бор-йўғи 1 кг бой берди.

Умумий ҳисобда мусобақада юртимиздан 8 эркак ва 2 аёл спортчи иштирок этмоқда.

Мусобақалар 5 декабрда якун топади. Жаҳон чемпионатида умумий ҳисобда 16 вазн тоифасида медаллар ўйналмоқда.

Адҳам Эргашев. Фото: weightlifting.uz 

 

Достон Ёқубов. Фото: weightlifting.uz 

Фарход Собиров. Фото: weightlifting.uz 

Мавзуга оид