Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франциялик машҳур қўшиқчи Жонни Ҳоллидей вафот этди
Фото: Reuters
Франциялик таниқли рок-ижрочи ва актёр Жонни Ҳоллидей 75 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Мусиқачи вафот этгани ҳақида унинг рафиқаси Летиция хабар берган, деб ёзмоқда Huffington Post.
«Жонни Ҳоллидей оламдан ўтди, мен бу сўзларни ўз кўзларимга ишонмай ёзмоқдаман, бироқ бу рост, менинг турмуш ўртоғим ҳаётдан кўз юмди, у кеча кечқурун бизни тарк этди. У мардлик ва ўз обрўсини сақлаган ҳолда ҳаёт кечирди», - дейилади аёлнинг баёнотида.
Март ойида хонанда Жонни Ҳоллидей саратондан даволанаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Ҳоллидей – Франциянинг энг машҳур артистларидан бири эди, уни «Франциянинг Элвиси» деб ҳам аташарди. У 110 миллиондан ортиқ ёзувларини сотган, 18 та платинали альбомга эгалик қилган.
Мавзуга оид
08:21 / 07.05.2026
Франциянинг 71 ёшли собиқ президенти қамоқдан озод этилди
22:42 / 28.04.2026
50 нафар ўзбекистонлик Франция узумзорларига ишга юборилади
09:05 / 25.04.2026
Франция океан устида энг қиммат йўлни қурмоқда
09:59 / 24.04.2026