Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия ва Хитойда бинолар ёмғир сувида совитилади
Тошқинлар, қурғоқчилик ва аномал иссиқ ҳаво борган сари кенг тарқалаётган шароитда архитекторлар ва ландшафт дизайни бўйича мутахассислар йирик шаҳарларнинг янги иқлим шароитларига мослашишининг янги усулларини таклиф қилмоқдалар. Жумладан, Германия ва Хитойда ёмғир сувини биноларни совитиш учун қўллаш стратегияси устида ишлар олиб борилмоқда.
Карло Бекер бошчилигидаги немис архитекторлари гуруҳи томондан Берлин учун таклиф қилинган Sponge City (Губка шаҳар) стратегияси иссиқ ҳаво ва тошқинларга қарши курашда сув ва ўсимликлардан самаралироқ фойдаланишни таклиф қилмоқда. Табиий муҳитда сув тупроққа сингиб кетади ва ўсимликлар томондан сўрилади, буғланган қисми эса ҳавони совитади. Бетон, ойна ва пўлатдан қурилган шаҳарларда эса ҳаммаси ўзгачадир: сув цементга сингмайди, дренаж тизими орқали канализацияга тушиб, оқиб кетади. Бетон эса иссиқликни ютиб, сувни шиммайди.
Sponge City лойиҳаси бунинг аксини амалга оширади: у ёмғир сувини сақлаб, иссиқ ҳавода шаҳарни совитиш учун қўллайди. Шу тариқа шаҳарда табиий циклга ўхшаш жараён амалга оширилади: бунда ёмғир уйларнинг ўсимликлар ўстириладиган яшил томлари ва фасадларига сингиб кетади ёки йўл четидаги сув ҳавзаларига тушади. “Сув биз учун шаҳар ташқарисига чиқарилмай, унинг ўзида қолиши керак бўлган ресурсдир”, деб айтмоқда Бекер.
Яшил томнинг қалинлиги тахминан 6-8 см.ни ташкил қилади, ортиқча нам пастга ҳовлига тушади. Бу ерда дренаж қалинлиги 80 см.ни ташкил қилади. У намликни губка каби шимиб олади, деб ёзмоқда Clean Technica.
Шунга ўхшаш технология Хитойнинг 30 та шаҳри, жумладан, Шанхай, Ухань ва Сяминь шаҳарларида тошқинлар ва иссиққа қарши курашда қўлланади. Хитой ҳукумати 2020 йилга келиб шаҳарларнинг 80 фоиз ҳудуди ёмғир сувининг камида 70 фоизини шимиб олиши ва қўллашига умид билддирмоқда. China Daily нашри маълумотларига кўра, бу мақсадлар учун 12 млрд доллар ажратилган.
Ёзда италиялик муҳандислар Хитойдаги илк ўрмон-шаҳар қурилиши бошланишини маълум қилишганди. Лючжоу шаҳри атрофида 40 мингта дарахт ва миллионга яқин бошқа ўсимликлар экилади. Бу ўсимликлар ҳар йили 10 минг тонна карбонат ангидрид ва 57 тонна зарарли моддаларни ютиб, 900 тонна кислород чиқаради.
Мавзуга оид
20:27
Си Жинпинг Пхенянда: Хитой ва КХДР муносабатларни «янги чўққилар»га олиб чиқмоқда
10:40
Европанинг янги авлод жанговар самолёти лойиҳаси тўхтатилди
11:20 / 08.06.2026
Ўзбекистон фуқароларини Германия меҳнат бозорига жалб этиш кенгайтирилади
21:17 / 07.06.2026