Жаҳон | 10:45 / 06.12.2017
4961
1 дақиқада ўқилади

Калифорния ўрмон ёнғинлари 40 мингга яқин кишини кўчиришга сабаб бўлди

Фото: Reuters

Калифорния жанубида давом этаётган ўрмон ёнғинлари 38 минг кишини кўчиришга сабаб бўлди. Камида 3 ўт ўчирувчи жабрланган, 150 бино ва иншоотнинг кули кўкка совурилган, деб хабар қилмоқда ABC телеканали.

Маълумотларга кўра, кескин вазият 8 декабргача сақланиб қолади.

Аввалроқ Вентура округи ўт ўчириш хизмати Жанубий Калифорниядаги 8 минг уйда яшайдиган 27 минг фуқаро кўчирилганини маълум қилган эди. Калифорния штати губрнатори Жерри Браун бу ерда фавқулодда ҳолат эълон қилди. Электр энергияси таъминоти билан шуғулланувчи Southern California Edison компанияси минтақада 260 мингдан ортиқ одам электр таъминотидан узилганини билдирган эди. 

Мавзуга оид