Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Британия бош вазирига суиқасднинг олди олинди
Буюк Британия контрразведка хизмати MI5 раҳбари Эндрю Паркер хавфсизлик хизматлари Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй ҳаётига суиқасдни бартараф этишганини маълум қилди. Бу ҳақда Independent нашри хабар бермоқда.
Нашр маълумотларига кўра, Мэйга суиқасд қилишга тайёргарлик кўриш гумони билан ўтган ҳафтада Лондон ва Бирмингемда 2 киши қўлга олинган. Уларга террорчилик моддаси бўйича айблов қўйилган. Маълум қилинишича, гумонланувчилар сумка остига ниқобланган бомбани бош вазир қароргоҳи ёнида портлатиб, сўнгра пичоқ билан ҳужум қилишмоқчи бўлган.
Лондон полициясининг маълум қилишича, Лондонда яшовчи 20 ёшли Закариё Раҳмон ва Бирмингемда яшовчи 21 ёшли Муҳаммад Ақиб Имронга теракт тайёрлаш айби қўйилган. Бироқ Скотланд-Ярдда бу икки йигитнинг қўлга олиниши Мэйга суиқасд билан боғланганини тасдиқлашдан бош тортилган. Маълум қилинишича, қўлга олинганлар 6 декабрда Вестминстердаги суд олдида жавоб беришлари керак бўлади.
5 декабрда Паркер вазирлар маҳкамаси йиғилишида охирги йил ичида Буюк Британияда 9 та терактнинг олди олинганини маълум қилган. Умумий ҳисобда жорий йилда Буюк Британияда 5 та теракт содир этилган. Улардан энг йирик 22 май куни қўшиқчи Ариана Гранденинг концерти вақтида амалга оширилган. Бу теракт оқибатида 22 киши, жумладан, 12 бола ҳалок бўлганди.
Мавзуга оид
08:50 / 08.06.2026
SIPRI: дунёда ядровий қуроллар сони яна ўсиши мумкин
08:44 / 08.06.2026
Европа етакчилари ва Зеленский тинчликнинг беш шартини эълон қилди
16:53 / 04.06.2026
Буюк Британияда 18 ёшли талаба ўлими туфайли намойиш ва тартибсизликлар рўй берди
18:05 / 02.06.2026